Биз ҳақимизда
Биз ҳақимизда

Divine компаниясига 2018-йилда Мухитдинов Хуршед Вахобович ҳамда Искандаров Худашукур Абдуллаевич томонидан асос солинган.
2018-2022 йилларда компания таркибига “FUTURE-WORLD”, “MONTERO” ва "ASTANOVA HEALTHCARE" МЧЖ корхоналари кирган.

Юқори сифатли ҳамёнбоп Divine маҳсулотларини Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб таъминлаш учун компанияда 100 дан ортиқ мутахассис ишлайди.
Бугунги кунда Divine портфелига кенг тарқалган касалликларни даволаш учун табиий хамда GMP стандарларига мос хом ашё асосидаги 50 хил дан ортиқ дори-дармонлар киради.
Барча маҳсулотларимиз - профессионаллар жамоасининг 4 йиллик яхши мувофиқлаштирилган меҳнати натижасидир.
Компаниянинг маҳсулотлар портфели қуйидаги асосий йўналишлар бўйича рецептли ва рецепсиз дори-дармонларни ўз ичига олади:
гинекология,
урология,
педиатрия,
терапия,
дерматология,
неврология.

Беморларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш - Divine фармацевтик компаниясининг асосий мақсадидир!
Биз соғлом, узоқ ва маҳсулдор ҳаётни таъминлаш учун сифатли ва самарали дори-дармонларни бозорга олиб чиқамиз.

Биз доимий равишда беморлар соглигидаги муаммоларни ўрганишга ва улардаги янги безовталик сабабларини олдиндан билишга ҳамда уларнинг хаётга булган умидларини қондиришга ҳаракат қиламиз. Шу боис, бугун ҳам ҳар доимгидек маҳсулотларимиз турларини кенгайтириш устида ишлаяпмиз.
© 2022
Саҳифалар
  • Бош саҳифа
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Янгиликлар
  • Маҳсулотлар
Made on
Tilda