ҚЎЛЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР «СТОМАДИУМ» таркиби оптимал ишлаб чиқилган бўлиб, ўсимликлар потенциалини тўла намоён қилишини таъминлайди. «СТОМАДИУМ» таркибига кирган ўсимликларнинг биологик фаол моддалар буруштирувчи, ошловчи хусусиятларга эга бўлиб, яллиғланишга қарши ва микроорганизмларга қарши восита сифатда ишлатишга тавсия этилади. «СТОМАДИУМ» тўқималарнинг регенерацияланиши ва қон айланишини яхшилайди. Шунинг учун «СТОМАДИУМ» воситасини қуйидагилар учун қўллашга тавсия этилади: - Оғиз бўшлиғини гигиеник холатини яхшилаш мақсадида . - Стоматит ва гингивит кассаликларини даволашда. - Стоматологик жараёнларда оғиз бўшлиғидаги яраларни даволаш учун. - Оғиз бўшлиғида протезлар ва шиналар бўлган холатда милкнинг яллиғланишини олдини олиш учун. - Оғиз бўшлиғида нохуш хидни йўқотиш учун - Томоқдаги яллиғланиш ва инфекцияларни даволаш учун
ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ
ДИҚҚАТ! Ишлатишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш лозим. Оғиз бўшлиғини чайиш учун восита. Ишлатишда аввал экстрактдан 10-15мл суюқликни 50 мл иллиқ сувда суюлтирилади. Оғиз бўшлиғи кунига 2-4 марта чайилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР Препарат таркибий қисмларига нисбатан индивидуал номутоносиблик, 5 ёшгача бўлган болалар.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ Кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (препарат алоҳида таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчанлик).
ҚАДОҚЛАШ Суюқ экстрактлар 50, 90, 100, 150, 200 мл дан ва ўлчов стаканча (мерник).
САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ ВА САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ Маҳсулотни қуёш нурлари тушмайдиган, болалар ололмайдиган, ҳарорат 25оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин. Сақланиш муддати 24 ой.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ «Pharm QS» ОК
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ МАНЗИЛИ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,Авиасозлар-4, 48/28. Тел.:(+998 91) 134 14 24; E-mail: info.fwg@yandex.com