Акнель гель яллигланишга карши, антибактериал, себостатик ва йукотиб юборувчи хусусиятларга эга. Гелнинг биологик компонентлари ёг безларига киради, ёг ажралишини кучайишини ва яллигланишни самарали олдини олади (ёг ажралиб чиқиши кучайганида ёг безларида микроблар фаол равишда ривожланиб, яллигланишни чакиради), ҳуснбузар ва иссиклик тошмаларини бартараф булишига ёрдам беради. Бунда теридаги яллигланган тугунчалар окаради, ўлчами кичраяди ва тез йуколиб кетади. Бундан ташкари, демодекс (тери канаси) томонидан чақирилган хуснбузарларда самаралидир, чунки таркибида олтингугурт саклайди, у демодексга карши фаол восита хисобланади. Препарат тизимли кон окимига деярли сўрилмайди. Аксель гель таркибида ҳаммага маълум бўлган антибактериал доривор восита ҳисобланган Аzadirachta indica вa Ocimum tenuiflorum ларни сақлайди. Бу доривор усимликлар терининг шикастланган сохасини дезинфекция килади ва уни согломлаштиради. Aloe barbadensis, Centella asiatica, Rubia cordifolia яллигланишга карши хусусиятларга эга. Аlое barbadensis тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва чандиқларни ҳосил бўлишини олдини олади. Аzаdirachta indiса ва Rubia cordifolia буриштирувчи хусусиятларга эга.
Кулланилиши Акнель гель ўсмирлар ва катталарда ҳуснбузар ва иссиқлик тошмаларини ҳосил бўлишига мойиллиги булган, ёг ажралиши юқори бўлган юз ҳамда тана терисини парвариш килиш учун, қизил, яллигланган ҳуснбузар элементларини бартараф килиш мақсадида кулланади: хуснбузар тошмасининг енгил шаклида монотерапия шаклида, огир шаклларида - мажмуавий даволаш таркибида кулланади.
Кўллаш усули ва дозалари Олдиндан тозаланган юз терисига гель юпка кават килиб суткада 1-2 марта эрталаб ва/ёки кечкурун суртилади ва кун давомида ёки тун давомида қолдирилади. Жуда ҳам ёгли терига препарат бутун юз терисига суртилади, мажмуавий даволашда - факат терининг ҳуснбузар ва иссиқлик тошмалари тўпланган соҳасига суртилади. Қўллаш давомийлиги - 1-2 хафтадан, то яллиғланиш белгилари бутунлай йўқолиб кетгунигача булган вактни ташкил этади. Ҳуснбузар тошмасининг огир шаклида шифокор тавсия этган бошқа препаратлар билан бирга қўлланади.
Ножўя таъсирлари Жуда кам холатларда терида аллергик реакциялар (масалан, тошма), контакт дерматит ривожланиши мумкин.