ЛИВОМЕД

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ЛИВОМЕД


Препаратнинг савдо номи: Ливомед
Дори шакли: таблетка
Таркиби:
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Сийдик хайдовчи Филлантус ўсимлиги экстракти (Phyllanthus urinaria)      50 мг
Сувли ива ўсимлиги экстракти (Justicia procumbens)                                       40 мг
Оқ Эклипта ўсимлиги экстракти (Eclipta alba)                                                20 мг
Юракбаргли Тиноспора пояси экстракти (Tinospora cordifolia)                     30 мг
Қора итузум уруғи экстракти (Solanum nigrum)                                              40 мг
Ало́э ве́ра барги экстракти (Aloe barbadensis)                                                  30 мг
Роида ўсимлиги экстракти (Tecomella undulata)                                              20 мг
Қирмизи Тефрозия ўсимлиги экстракти (Tephrosia purpurea)                         20 мг
Терминалия арджуна пўстлоғи экстракти (Terminalia arjuna)                      20 мг
Хинд барбариси ўсимлиги экстракти (Berberis aristata)                                  20 мг
Доривор имбирь мевалари экстракти (Zingeber officinale)                              20 мг
Терминалия хебула мевалари экстракти (Terminalia chebula)                                    30 мг
Пикрориза курроа илдизи экстракти (Picrorhiza kurroa)                                 30 мг
Цейлон свинчатка ўсимлиги экстракти (Plumbago zeylanica)                         10 мг
Пунарнава илдизи экстракти (Boerhhavia diffusa)                                            50 мг
Нордон Эмбелика уруғи экстракти (Embelia ribes)                                          10 мг
Оддий Фенхель уруғи экстракти (Foeniculum vulgare)                                     10 мг
Ёрдамчи моддалар:
Натрий бензоати                                                 1 мг
Аэросил                                                                   2 мг
Тозаланган тальк                                                  2 мг
Акация шираси                                                      5 мг
Таърифи: Таблетки темно-коричневого цвета.
Фармакотерапевтическая группа: Гепатопротектор.
Код АТХ: A05

Фармакологик хусусиятлар
Ливомед таблеткалари, яхши мувозанатланган тоза ўтлар мажмуаси, сариқ касал, жигарни ва жигар циррозини кенгайиши, иштахани йўқолиши, анемия, алкоголизм ва бошқаларда жуда фойдали восита хисобланади. У жигарни турли гепатотоксинлардан химоя қилади, жигар функцияларини бузилишини ва шикатланишини тузатади.
Турли гепатотоксинлардан жигарни химоя қилади, жигар функциясини бузилишларини ва шикастланишларни тузатади. Иштахани бошқаради ва сариқликни назорат қилади. У жигарга токсинларни чиқаришга ва хужайралар ўсишини тиклашга ёрдам беради, бир вақтнинг ўзида алкоголь, дорилар ва атроф мухит токсинлари ножўя таъсиридан химоя қилади.
Жигарни функционал самрадорлигини тиклайди, жигар паренхимасин химоя қилади ва жигар хужайраларини тикланишига ёрдам беради. Унинг антипероксидант фаоллиги хужайра мембраналари функционал бутунлигини йўқотилишини бартараф қилади ва инфекцион гепатитда жигар фаолиятини эрта тикланишини таъминлайди.
Сийдик хайдовчи Филлантус (Phyllanthus urinaria): жигарнинг турли касалликларида ва жигарни ёғ босишида энг яхши ўсимлик воситаси хисобланади. Bhumyamalaki дамламаси жигар фаолиятини яхшилайди ва гепатоспленомегалияда қон тозаловчи сифатида қўлланади. Kalmeghin & Andrographolid ўтнинг хаёт учун керакли икки ингредиенти хисобланади, улар сариқ касалда ва жигарнинг бошқа касалликларида гепатохимоя таъсири ва даволашдаги самараси учун жавоб беради.
Сувли ива (Justicia procumbens): потоген, тонусловчи, сийдик хайдовчи, гельминтларга қарши, сурги восита хисобланади. Сифилис, тошма, мохов, қабзиятда, жигар ва ичак карахти туфайли диспепсияда ва гепатитда фойдалидир. У қурт ва сариқлик билан касалланганда ўз ролини яхши бажаради. Аюрвед классикасига мувофиқ у овқат хазм қилувчи ферментларни ажралишини нормаллаштиради ва шу тарзда қабзиятни ва бошқа овқат хазм бўлишидаги бузилишларни самарали даволайди.
Оқ Эклипта (Eclipta alba): ўт асосан куместанлар сақлайди, яъни wedelolactone (I) ва деметилведелолактон (II), полипептидлар, полиацетиленлар, тиофен хосилалари, стероидар, тритерпенлар ва флавоноидлар. Эклиптин ва Wedelolactone бу ўсимликлик ўтининг кучли таъсир этувчи фаол ингредиентлари хисобланади.
Юракбаргли Тиноспора (Tinospora cordifolia): бу ўт ўсимлиги ўзининг жуда сезиларли ёшартирувчи хусусиятлари билан маълум. У қонни тозалаш учун восита хисобланади ва турли иммун танқислиги касалликларида фойдалидир. Giloy умумий тозаловчи ва детоксификацияловчи ўти хисобланади. У жигар функциясини самарали тутиб турувчи ва сафрони нормал ажралишини бошқаради. Бу шунингде метаболизмни оширади. Берберин и Гилоин унинг даволовчи таъсири учун асосий жавобгарликка эга.
Қора итузум (Solanum nigrum): Одам жигарини химояси каби таъсир қилиб Қора итузум яллиғланиш, оғриқ, жигар касаллиги, иситма ва бошқа касалликларни даволаш учун қўлланилади. У катталашган жигарни даволашда жуда фойдалидир.
Ало́э ве́ра (Aloe barbadensis): алоэ вера юмшоқ барглари кенг детоксифицияловчи ва тозаловчи хусусиятларга эга. У жигар ва барча юрак касалликларини даволаш учун жуда фойдали исобланади. Шунингдек оғриқли сийишда фойдалидир. Шунингдек илмий нуқтаи назардан аллергик реакциялар семиз хужайралар орқали ингибиция қилиниши бахоланади.
Чучукмия (Glycyrrhiza glabra): ўсимлик ўти антацид таъсирга эга. Хлорид кислотасини ва овқат хазм қилиш ферментларини нормаллаштиришга ёрдам беради. Ўт пуфаги суюқлигини нормал ажралишини хам бир маромда ушлаб туришга ёрдам беради. Гепатостимулия қилувчи таъсир кўрсатади ва яллиғланиш ёки жигар циррозини даволашда ёрдам беради. Бу шунингдек яллиғланишга қарши хусусият кўрсатади. Глицирризин – даволаш самарадорлиги учун жавобгар бу ўсимлик ўтининг фаол рахбари.
Роида (Tecomella undulata): қандли диабет, сариқ касал, геморрой, ичак гижжалари, лейкорея ва меъда бузилишини даволаш учун қўлланади. Дарахт ўзаги дамламаси қандли диабет ва сариқ касал билан курашиш учун фойдали. Лейкореяга қарши ўсимлик қора талоқ катталашганда ва лейкодермада қўлланади; иситма туширувчи пўстлоғи жигар касалликларида антисифилитик воситадир. Текамин унинг даволашдаги таъсири учун жавоб беради.
Қирмизи Тефрозия (Tephrosia purpurea): бу маълум бўлишича жигар циррозини даволаш учн самарали ўсимлик ўтидир. У жигар детоксикациясида, шунингдек жигарни янги хужайраларини тузилишида ёрдам беради. Бу шунингдек бурундан қон кетиши, вазнни йўқотиш, иштахани пасайиши, сариқлик (рангни ўзгариши сариқ ранг), анорексия, терини қичиши, холсизлик, қоринни шиши (асцит) ва оёқларни шиши каби симптомларни енгиллаштиришда ёрдам беради.
Терминалия арджуна (Terminalia arjuna): у елимни ўзининг буруштирувчи, енгил ва қуруқ сифатлари билан тинчлантиради. У қўшимча сафро ажралишини ўзининг салқинлик берувчи хусусиятлари туфайли тинчлантиради. Унинг буриштирувчи характери қонашларда ва диареяда фойдалидир. Сафро инфекцияси шу ўт билан енгиллашади. Жигар циррозида умумий мустахкамловчи самарага эга. Кардиопротектор препаратлар каби кенг қўлланилишига қарамасдан у қон айланишини бошқаришда, ва шу тарзда гепато-ўт чиқариш йўлларида хар қандай окклюзияни даволашда роль ўйнайди.
Ҳинд барбарис (Berberis aristata): жигарни химоялаш учун сариқлик, безгак, гепатит ва терлама каби бузилишларда самарали. У антисептик, сурги, меъда, иситма туширувчи ва бошқа восита каби жуда самарали. Berberis aristata илдизлари шунингдек аменореяни даволаш учун қўлланилади. Унинг илдизлари табиати бўйича гепатохимояловчи ва жигар токсиклиги билан курашади. Бу сариқлик билан хасталанганларда ахамиятли натижалар беради. Берберин – унинг кучли компоненти, унинг яхши аккредитация қилинган шифобахш фаолиятига жавоб беради.
Доривор Имбирь (Zingeber officinale): овқат хазм қилишни бартараф қилиш учун бу ўсимлик ўтини қўллаш жуда фойдали. Бу меъда бузилишларида, юрак куйишларида, ичак оғриқларида ва кислоталикда енгиллашишни таъминлашда ёрдам беради. Бу ўт-сафро ажралишини нормаллашишига ва сариқлик ва бошқа жигар касалликларини даволашда ёрдам беради.
Терминалия хебула (Terminalia chebula): Харрар ёшартирувчи, сурги (етилмаган), буриштирувчи (етилган), антигельминт, нервларга таъсир қилувчи, балғам кўчирувчи, тонусловчи, ел хайдовчи ва иштахани бошқарувчи стимулятор хисобланади. У диареяси, анорексия, жигар хасталиги ва шиллиқни кўп ажралиши, шунингдек қатор бошқа шикоятлар ва симптомлари бўлган одамларда қўлланади. Хебулаг кислотаси, хебулин кислотаси Корилагин ва бошқалар унинг даволашдаги таъсирига жавобгар хисобланади.
Пикрориза курроа (Picrorhiza kurroa): Клиник тадқиқотлар ўсимлик ўтининг гепатопротектор хусусиятларини кўрсатади. Ўсимлик ўти жигарни гепатотоксинлардан химоя қилади ва ўт суюқлигини ажралишини нормаллаштиради, кучли антиоксидант фаолликни намоён қилади, жигар ферментлари даражасини модуляция қилади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. У айнан Picrorhizin ва Kutkin кучли гликозидлар ёрдами билан жигар функциясини яхшилаш устида ишлайди. Иккала бу фаол компонент жигарнинг детоксикацион хусусиятига жавоб беради.
Цейлон Cвинчаткаси (Plumbago zeylanica): ўсимлик ўти илдизи жигар ва талоқ катталашган холларда қўлланилади. Аюрведик шифокорлар бу ўсимлик илдизини диспепсия, геморрой, анасарка, диарея, тери ва бошқа касалликларда тавсия этади. Илдиз дамламаси антипериодик восита сифатида қўлланади. Пламбагин жигарнинг турли патологияларида самарали даволаш учун жавоб беради.
Пунарнава (Boerhhavia diffusa): сийдик хайдовчи таъсирга эга ва шишларни даволашда, яллиғланиш холатларида, семизликда ва жигар катталашганда ва сариқликда кенг қўлланилади. Ўсимлик ўти гепатохимояловчи хисобланиши илмий исботланган, чунки уни мунтазам қўллаш гепатотоксиклик ферментлари маркерини сезиларли пасайишига олиб келади: зардоб бирирубин, ALT, AS, зардоб ишқорий фосфатаза. Унинг таъсири жигарни, шу жумладан ўт пуфагини тозалаш, детоксификация қилиш ва мустахкамлашга ёрдам беради.
Нордон Эмбелия (Embelia ribes): Бу ўсимлик ўтида ўтказилган илмий тадқиқотларда тасдиқланган яхши антигельминт хусусиятларга эга. Бу ўсимлик ўтидаги Эмбелин унинг даволаш самарасига жавоб беради. Бу чувалчангларни бартараф қилишга ва инфекцияни даволашга ёрдам беради. У шунингдек нормал овқат хазм бўлишини тутиб туради.
Оддий Фенхель (Foeniculum vulgare): таъсири овқат хазм қилувчи ва совитувчи модда хисобланади. Жигарга стимуляция қилувчи таъсир кўрсатади ва сафро ажралишини нормаллашишига ёрдам беради. Бу шунингдек перистальтик харакатларни тутиб туришга ва санчиқ ва меъда бузилишларини даволашга ёрдам беради.

Қўлланилиши
Сариқ касал, жигар циррози, анемия, алкоголь таъсирида, иштахани йўқолишида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
3-6 ёшлилар: 1 таблеткалар кунига икки марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
6-12 ёшлилар: 1 таблеткадан кунига икки марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
12-18 ёш: 1 таблеткадан кунига уч марта ёки
18 ёш ва ундан катталар: 2 таблеткадан кунига уч марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг ингредиентларига шахсий ўзлаштираолмаслик.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Махсус кўрсатмлар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ. Хомиладорлик даврида хавфсиз.
Транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли
60 таблеткадан флаконда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:
O.S. Ayurved Pvt. Ltd.,
Narela Road, Piyau Manuhari, Kundli-Sonipat, Haryana-131028, Ҳиндистон

Harasha Pharma Pvt. Ltd.,
DG-II/159A, Vikaspuri, D-Block, New Delhi – 110018, Ҳиндистон учун ишлаб чиқарилган

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклиф) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
"Astanova Healthcare" МЧЖ
Тошкент ш., Яккасарой тум., Яккасарой кўч., 5-уй.
Тел.: (+998) 71 253 22 37, (+998) 71 253 22 57. Сот.: (+998) 97 265 55 71.

Made on
Tilda