Х-ПАЙЛС ТАБЛЕТКА

Препаратнинг савдо номи: Х-Пайлс
Дори- шакли: плёнка кобик билан копланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка куйидагиларни саклайди:
фаол модда: Triphala (Amla,Behda,Hirda) экстракти 200 мг; Azadirachta ibdica
экстракти 10 мг; Berberis aristata экстракти 30 мг; Acacia catechu 25 мг экстракти; мумиё 20 мг; тозаланган бальзамодендрон 100 мг
ёрдамчи моддалар: аеросил 10,мг; натрий кроскармеллоза 40,0 мг; магний стеарати 5,0 мг; натрий метилпарабени 0,1875 мг; натрий пропилпарабени 0,0625 мг; буёвчи ок – Opadry Amboy-B 21K58794,НРМС 2920/гипромеллоза,
титан диоксиди, этилцеллюлоза 10 Ср, триацетин 6,6 мг; буёвчи – Opadry Amboy – B 28920, кисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди,
тальк, соя лецитини, ксантан камеди 26,4 мг ; мальтодекстрин етарли микдорда;
метилен хлориди етарли микдорда; изопропил спирти етарли микдорда.
Таърифи.Ок ёки деярли ок рангли ёки кулранг думалок, иккиёклама кабарик пленка кобик билан копланган, икки томони силлик таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Колопрактологияда кулланадиган восита.
АТХ коди : С05АХ03
Фармакологик хусусиятлари
Х-Пайлс таблеткалари геморройда кулланилади. Препарат геморрой билан боглик булган ични
Келишидаги кийинчиликлар,кон кетиши, яллигланиш, огрик ва бошкалар каби турли симптомларни йукотишга ёрдам беради.Таблеткалар кон кетишини тухтатишга ёрдам беради,
Яллигланишни камайтиради, жарохатларни битишига ёрдам беради, огрикни камайтиради, ични
келишини енгиллаштиради ва ачишиш хиссини камайтиради.
Ялиигланишга карши, инфекцияларга карши хусусиятларга эга, яллигланган тери ва шиллик каватларнинг
битиш жараёнини тезлаштиради.
Ингредиентларнинг таъсири
Triphala, уч мевалар гурухи: Phyllathus Embelica, Terminala chebula &Terminala балерика, ичакнинг перистальтикасини рагбатлантирувчи ва моторикасини яхшиловчи, геморройнинг асосий сабабларидан бири булган кабзиятни йукотувчи кучли сурги воситаси хисобланади. Azadirachta антибактериал таъсирга
эга, шунингдек кичишишни йукотади, у уз навбатида инфекцияларни иккиламчи юкишини олдини олади.
У шунингдек яллигланишга карши ва огрик колдирувчи хусусиятларга эга. Azadirachta ичакни бушалишини
осонлаштириб, геморройни бартараф этишга ёрдам беради, кон кетиши ва кичишишни назорат килишга
ёрдам беради. Барбарис aristata конни тозалаш хусусиятига эга булиб, у хам тугри ичакдаги ёрикларни
йукотиш учун фойдалидир.Бербериннинг ноёб хусусиятлари, ичакдаги микроблар мувозанатини нормал ушлаб туриш, жигар ва ут копининг функциясини нормал тутиб туришга ёрдам бериш хусусиятига эга.
Asphaltum (Sudh Мумиё) сурги хусусиятларига эга, у геморройни даволаш учун асослардан бири булиб хисобланади . Бу асосан конамайдиган ёрикларда ишлатилади . Акация катеху ичакда шилимшикни хаддан
зиёд куп ажралишини бартараф килиш ва кон кетишларни тухтатиш учун фойдали восита хисобланади.
Акация катеху жуда катта микдорда танин саклайди ва шуниннг учун шиллик каватининг сустлигини бартараф килиш учун буруштирувчи восита сифатида яхши ишлайди.Balsamodendron Мукул (Shudha Guggul ) буриштирувчи, яллигланишга карши ва антисептик хусусиятларга эга.
Кулланиши
 Уткир ва сурункали геморройни симптоматик даволаш.
Геморройда:
- ёрикларни битириб юборади ва геморраидал яллигланишни тузатади;
- огриклар ва кичишишни йукотади;
- кон кетишини тухтатади. Венатонусловчи ва венопротектор восита сифатида кулланилади.
Куллаш усули ва дозалари
12 ёшдан ошган болалар ва катталарга.Касалликнинг огирлигига караб 1-2 (максимал 4) таблеткадан кунига уч марта ёки шифокорнинг курсатмаси буйича кулланилади.
Ножуя таъсирлари
Ножуя самаралар кам кузатилган . Кам холларда аллергик реакциялар аникланган.
Куллаш мумкин булмаган холатлар
- фаол компонентларга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга юкори сезувчанликда
Куллаш мумкин эмас.
Дориларнинг узаро таъсири
Аникланмаган.
Махсус курсатмалар
Пациент хар кандай даволаш фонида, шу жумладан йурикномада курсатилмаган нохуш реакциялар ва
хиссиётлар пайдо булганида, шунингдек лаборатория курсатгичларини узгарганида шифокорга хабар
бериш кераклиги юзасидан огохлантирилган булиши керак.
Хомиладорлик ва лактация
 Хомиладорлик ва лактация даврида препарат шифокорнинг курсатмаси буйича кулланилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати тугаганидан сунг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш холатлари таърифланмаган.Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда,
пациент дархол тиббий ёрдамга мурожаат килиши керак.
Чикарилиш шакли
60 таблеткадан полимер флаконда 1 флакон куллаш буйича йурикномаси билан бирга картон кутига жойланган.
Саклаш шароити
Курук, ёругликданхимояланган жойда,250С дан юкори булмаган хароратда саклансин.
Яроклилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чикарувчи:
‘’L’amar Natural Product Pvt.Ltd.’’
107/108; Anand Estate, N.M.Joshi Marg,
Mumbai-400011, Хиндистон.
www.lamarnatural.com
Made on
Tilda