СТОМАДИУМ

Препаратнинг савдо номи: Стомадиум
Чиқарилиш шакили: Суюқ спиртли экстракт

ТАРКИБ:
Фаол моддалар:

Доривор тирноқгул гуллари

3,0 г

Эман пўстлоғи

3,0 г

Газанда барги

3,0 г

Ялпиз барги

3,0 г

Наъматак турлари меваси

3,0 г

Райхон ўти

3,0 г

Ёрдамчи моддалар:

Этил спирти (30%)

90мл гача


ХУСУСИЯТИ
Доривор тирноқгул гуллари ўз таркибида каратиноидлар, аччиқ модда календен, эфир мойи, мум, азот сақловчи шилимшиқ моддалар, органик кислоталар (олма ва салицил кислотасининг юқи), алкалоидлар, сапонинлар, календулозид, тритерпендиоллар: арнидиол ва фарадиол, флавоксантин, парафинлар, пентадецил кислотаси, аскорбин кислотаси, ошловчи моддаларни сақлайди.
Эман пўстлоғида пирогалл гуруҳига кирган ошловчи моддалар, галл кислотаси, кверцетин, шакар ва ёғларни сақлайди.
Газанда барги аскорбин кислотаси, каротин, витамин К, хлорофилл, ошловчи моддалар, органик кислоталар, шакар, ситостерин, уртицин гликозиди, оқсил моддалар, чумоли, пантотен кислотаси, гистамин, виолаксантин, темир тузлари, мум, 5-гидрокситриптамин, В грух витаминлари, эфир мойларини сақлайди.
Ялпиз барги ўз таркибида эфир мойи (ментол, ментон, α-пинен, β-пинен, лимонен, дипентен, α-фелландрен, цинеол, пулегон, жасмон, сирка ва валериан кислоталарининг эфири), флавоноидлар, урсол ва олеанол кислоталар, каротин, ошловчи ва мум моддалар, бетаин, аргинин, нейтрал сапонинлар, фитостерин ва бошқа бирикмаларни сақлайди.
Наъматак турлари меваси витамин С, каротин, витамин К1, В2, Р, Е, шакар, органик (лимон, олма) кислоталар, флавоноидлар (изокверцетин, кверцетин ва б.), эфир мойлари ва бошқа моддаларга бой.
Райхон ўти эфир мойлари, ошловчи моддалар, гликозидлар, сапонин, минерал моддалар, ошловчи моддалар, шакар, оқсил, витамин P, провитамин A, камфора сақлайди. Эфир мойи таркибида эсаэвгенол, метилхавикол, цинеол, линалоол, камфору, оцимен бор, каротинва рутин сақлайди.
Восита таркибига кирган ўсимликлар хом ашёси комплекси оғиз бошлиғи тўқималар эпителисига даволовчи таъсирини кўрсатиб, яллиғланишни олдини олади.

ҚЎЛЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР
«СТОМАДИУМ» таркиби оптимал ишлаб чиқилган бўлиб, ўсимликлар потенциалини тўла намоён қилишини таъминлайди. «СТОМАДИУМ» таркибига кирган ўсимликларнинг биологик фаол моддалар буруштирувчи, ошловчи хусусиятларга эга бўлиб, яллиғланишга қарши ва микроорганизмларга қарши восита сифатда ишлатишга тавсия этилади.
«СТОМАДИУМ» тўқималарнинг регенерацияланиши ва қон айланишини яхшилайди.
Шунинг учун «СТОМАДИУМ» воситасини қуйидагилар учун қўллашга тавсия этилади:
-             Оғиз бўшлиғини гигиеник холатини яхшилаш мақсадида .
-             Стоматит ва гингивит кассаликларини даволашда.
-             Стоматологик жараёнларда оғиз бўшлиғидаги яраларни даволаш учун.
-             Оғиз бўшлиғида протезлар ва шиналар бўлган холатда милкнинг яллиғланишини олдини олиш учун.
-             Оғиз бўшлиғида нохуш хидни йўқотиш учун
-             Томоқдаги яллиғланиш ва инфекцияларни даволаш учун

ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ

ДИҚҚАТ! Ишлатишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш лозим.
Оғиз бўшлиғини чайиш учун восита.
Ишлатишда аввал экстрактдан 10-15мл суюқликни 50 мл иллиқ сувда суюлтирилади. Оғиз бўшлиғи кунига 2-4 марта чайилади.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препарат таркибий қисмларига нисбатан индивидуал номутоносиблик, 5 ёшгача бўлган болалар.

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (препарат алоҳида таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчанлик).

ҚАДОҚЛАШ
Суюқ экстрактлар 50, 90, 100, 150, 200 мл дан ва ўлчов стаканча (мерник).

САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ ВА САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ
Маҳсулотни қуёш нурлари тушмайдиган, болалар ололмайдиган, ҳарорат 25оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.
Сақланиш муддати 24 ой.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
«Pharm QS» ОК

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ МАНЗИЛИ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,Авиасозлар-4, 48/28.
Тел.:(+998 91) 134 14 24; E-mail: info.fwg@yandex.com


Made on
Tilda