ПРОСТАВЕДА

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ПРОСТАВЕДА


Препаратнинг савдо номи: Проставеда
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Хар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Тилчали тошмайдалагич ўти қуруқ экстракти (Saxifraga ligulata)                            40 мг
Икки рангли Долихос/Миср ловияси уруғи қуруқ экстракти (Dolichos biflorus)        45 мг
Попуксимон сарсабил пояси қуруқ экстракти (Asparagus racemosus)                        30 мг
Чопчини қуруқ экстракти (Smilax china)                                                                       60 мг
Ҳинд крижовниги мевалари қуруқ экстракти (Emblica officinalis)                             30 мг
Ҳинд зирки илдизи қуруқ экстракти (Berberis aristata)                                                20 мг
Кубеба қалампири мевалари қуруқ экстракти (Piper cubeba)                                     70 мг
Қора итузум қуруқ экстракти (Solanum nigrum)                                                          30 мг
Ҳинд кушкунмас ўти қуруқ экстракти (Sphaeranthus indicus)                                    30 мг
Узун зарчўва илдизпояси қуруқ экстракти (Curcuma longa)                                        30 мг
Коммифора мукул қуруқ экстракти (Balsamodendron mukul)                                     30 мг
Юракбаргли Тиноспора ўти қуруқ экстракти (Tinospora cordifolia)                         100 мг
Мумиё эксудати қуруқ экстракти (Asphaltum punjabinum)                                         30 мг
Ёрдамчи моддалар:
Натрий бензоати                           1 мг
Аэросил                                            2 мг
Тозаланган тальк                            2 мг
Каштан ранг, бўшт капсула «00» ўлчамли
Таърифи: жигарранг рангли кукун билан тўлдирилган қаттиқ каштан рангли желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Нефрология ва урология амалиетида қўлланиладиган восита.
АТХ коди: G04BX

Фармакологик хусусиятлари
Проставеда – бу хавфсиз ўтли минерал қўшимча, у фақатгина простатани соғломлигини тутиб турибгина қолмай, балки бутун урогенитал йўлларни тонуслайди.
Проставеда шунингдек сийдик оқимини ўз вақтида мунтазам тутиб туради, хамда репродуктив тўқимани озиқлантиради. У простата оптимал соғломлигини ва нормал сийишни тутиб туриш учун табиат манба қадимий тизими номини олган махаллий ўтлар билан бой.
Тилчали тошмайдалагич (Saxifraga ligulata): маълумки бу ўт сийдик хайдовчи, тинчлантирувчи ва антимикроб хусусиятларга эга. Ўтларга ўзининг тинчлантирувчи хусусиятини берувчи кўп шиллиқ сақлаши туфайли у тинчлантиради ва қўзғалган ёки яллиғланган ички тўқимани тинчлантиради. Сийдик хайдовчи восита сифатида ўт майда тошларни ва қумларни сийдик билан ювилиб чиқишига ёрдам беради.
Икки рангли Долихос/Миср ловияси (Dolichos biflorus): унинг кальцификацияга қарши фаоллиги ўранилган. In vitro шароитида унинг уруғлари кальций фосфати кристаллари кристаллизациясига таъсири яққол кальцификацияга қарши фаоллигини намоён қилган.  Бу самара асосан диализат ва Dolichos biflorus уруғларининг диализация қилинган фракциялари билан боғлиқ. Шунинг учун у буйракдаги, қовуқдаги ва ўт пуфагидаги тошларними даволаш учун фойдали.
Попуксимон сарсабил (Asparagus racemosus): аюрведда яхши ёшартирувчи ва афродизиак каби эслатилади, бу ўсимлик ўти ахамиятли сийдик хайдовчи ва литотриптик хусусиятларга эга. У шунингдек уретра ва сийдик йўлларини бошқа инфекцияларини даволаш учун қўлланиши бахоланади.
Чопчини (Smilax macrophylla): сийдикни енгил эвакуациясини таъминлайди. Бу унинг антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли сийдик йўлларида инфекция эхтимолини бартараф қилади.
Ҳинд крижовниги (Emblica officinalis): атероген пархезда ва холестеринни ошишида гиполипидемияни гиполипидемик таъсири ёғлар даражасини ва Emblica officinalis (Ҳинд крижовниги) янги шарбатини антиатеросклеротик самарасини пасайтиради. Айтишларича Ҳинд крижовниги меваларида кўп миқдорда С витамини сақлайди, у С витаминини кўп сақлаши туфайли антиоксидант каби ва шу тарзда организмдан эркин радикалларни бартараф қилишга ёрдам беради. У шунингдек кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Ҳинд зирки (Berberis aristata): жигарни химоялаш учун сариқлик, безгак, гепатит ва терлама каби бузилишларда самарали. У антисептик, сурги, меъда, иситма туширувчи ва бошқа восита каби жуда самарали. Berberis aristata илдизлари шунингдек аменореяни даволаш учун қўлланилади. Унинг илдизлари табиати бўйича гепатохимояловчи ва жигар токсиклиги билан курашади. Бу сариқлик билан хасталанганларда ахамиятли натижалар беради. Берберин – унинг кучли компоненти, унинг яхши аккредитация қилинган шифобахш фаолиятига жавоб беради.
Кубеба қалампири (Piper cubeba): Piper cubeba ананавий тиббиётда сийдикда тошларни бартараф қилиш ва сийишдаги оғриқлар, сийишдаги ачишиш ва сийишдаги бошқа муаммолар каби симптомларни даволаш кенг қўлланилади. Яллиғланишга қарши хусусиятлари бўйича у асосий яллиғланишни ёки инфекцияни даволашда ёрдам беради.
Қора итузум (Solanum nigrum): одам жигар химояси каби таъсир қилиб, Какмачи кўпгина яллиғланиш, оғриқ, жигар касалликлари, иситма ва бошқа касалликларни даволаш учун қўлланилади. У катталашган жигарни даволашда жуда фойдали.
Ҳинд кушкунмас (Sphaeranthus indicus): бу ўт тугунли ўсишни (простата ўлчамини) кичрайтириш учун ананавий қўлланган. Простата бези патологияси томонидан чақирилган сийишдаги ачишишни камайтиради. Сезиларли равишда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.  
Узун зарчўва (Curcuma longa): хозирги вақтда илмий ва клиник нуқтаи назардан Curcuma longa илдизпояси жуда яхши яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Ўсимлик ўти тозаловчи таъсирга эга. Унинг куркумин каби маълум бўлган фаол моддаси простата безини хавфсиз кенгайишларида ва шу каби бузилишларда химоя ролини бажаради.   
Юракбаргли Тиноспора (Tinospora cordifolia): бу ўт ўсимлиги ўзининг жуда сезиларли ёшартирувчи хусусиятлари билан маълум. У қонни тозалаш учун восита хисобланади ва турли иммун танқислиги касалликларида фойдалидир. Giloy умумий тозаловчи ва детоксификацияловчи ўти хисобланади. У жигар функциясини самарали тутиб турувчи ва сафрони нормал ажралишини бошқаради. Бу шунингдек метаболизмни оширади. Берберин и Гилоин унинг даволовчи таъсири учун асосий жавобгарликка эга.
Shilajeet (Asphaltum punjabinum):
Асфальтда мавжуд бўлган фульвокислотаси сйдик чиқариш йўллари мушакларини, айниқса қовуқ ва уретрани кўтаради, шу тарзда простата патологияси туфайли бўшашиб қолган қовуқни тўғри бўшанишини таъминлайди. Простата муаммолари туфайли сусайган либидони кўтаришга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси: Халқаро конвенцияга мувофиқ (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан олинган препаратларни клиник тадқиқотларини ўтказишда фармакокинетик параметрларни изоляция қилинган тадқиқотлари талаб қилинмайди.




Қўлланилиши
Простата бези аденомаси, простатит, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, сийдик тошлари, қийинчилик билан сийиш, сийишга тез-тез ёки тўсатдан кузатиладиган қистовда асосий даволашга қўшимча равишда ёрдамчи даволаш сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари
3 дан 6 ёшгача: 1 капсуладан кунига 1 марта ёки шифокор тавсияси бўйича.
6 дан 12 ёшгача: 1 капсуладан кунига 2 марта ёки шифокор тавсияси бўйича.
12 дан 18 ёшгача: 1 капсуладан кунига 3 марта ёки шифокор тавсияси бўйича.
18 ёш ва катталар: 2 капсуладан кунига 3 марта ёки шифокор тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг ингредиентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорлик чоралари йўқ. Транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли
60 капсуладан флаконда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:
O.S. Ayurved Pvt. Ltd.,
Narela Road, Piyau Manuhari, Kundli-Sonipat, Haryana-131028, Ҳиндистон

Harasha Pharma Pvt. Ltd.,
DG-II/159A, Vikaspuri, D-Block, New Delhi – 110018, Ҳиндистон учун ишлаб чиқарилган

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклиф) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
"Astanova Healthcare" МЧЖ
Тошкент ш., Яккасарой тум., Яккасарой кўч., 5-уй.
Тел.: (+998) 71 253 22 37, (+998) 71 253 22 57. Сот.: (+998) 97 265 55 71.


Made on
Tilda