Препаратнинг савдо номи: Бакидо Таъсир этувчи моддалар (ХПН): офлоксацин, орнидазол Дори шакли: инфузия учун эритма Таркиби: 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: офлоксацин - 200,0 мг; орнидазол - 500,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, Трилон Б, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув. Таърифи: тиниқ оч сариқ рангли эритма. Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар. ATX Коди: J01RA09
Фармакологик хусусиятлари Бакидо мажмуавий дори воситасидир. Офлоксацин - фторхинолон гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга карши восита. Бошқа фторхинолонлар каби офлоксациннинг бактерицид таъсири, унинг ДНК-гираза бактериал ферментни блоклаш қобилияти билан боғлиқ. Офлоксацин кенг таъсир доирасига эга: у кўпчилик грамманфий - Escherichia coli, Klebsiella, Proteus, Salmonella, Yersinia, Providencia, Shigella, Enterobacter, Citrobacter, Providentia, Pseudomonas, Hafnia, шунингдек Staphylococcus (метицилинга ва бошқа антибиотикларга чидамли микрофлорани ҳам қўшиб) бактерияларга нисбатан фаол. Шунингдек препаратга Neisseria, Mycoplasma, Chlamydia, Campylobacter, Brucella, Vibrio, Aeromonas, Plesiomonas, Haemophilus influenzae, Versinia лар ҳам сезгир. Препаратга: энтерококклар, стрептококклар (S.pyogenes, S.pneumoniae, S.viridans), Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter, Mycoplasma (М.hominis, M.pneumoniae), туберкулез микобактериялари, шунингдек Mycobacterium fortuitum, Gardnerella vaginalis, Ureaplasma, Bruccella доимий бўлмаган сезгирликка эга Анаэроб бактериялар (В. urealiticusдан ташкари), Treponema pallidum, вируслар, замбуруғлар ва бир ҳужайралилар дори воситасига сезгир эмас. Орнидазол - протозойларга қарши ва антибактериал восита. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) ларга, шунингдек айрим Bacteroides, Clostridium spp., Fusobacterium spp. каби анаэроб бактерияларга ва анаэроб коккларга нисбатан фаол. Таъсир механизми бўйича орнидазол – нитрогуруҳни тиклаш ва ферридоксинлар гуруҳи оксилларни нитробирикмалар билан ўзаро таъсирини тезлаштириш қобилиятига эга фермент тизими бўлган микроорганизмларга нисбатан танлаб таъсир қилувчи ДНК-троп препаратдир. Препаратни микроб хужайрасига кирганидан кейин унинг таъсир механизми микроорганизмдаги нитроредуктаза таъсири остида нитрогуруҳини тикланиши ва тикланган нитроимидазолни фаоллиги билан ифодаланади. Тикланиш маҳсулотлари ДНК деградациясини чақириб, у билан комплекс ҳосил қилади, ДНК репликацияси ва транскрипцияси жараёнларини бузади. Бундан ташқари, препарат метаболизмининг махсулотлари цитотоксик хусусиятларига эга ва хужайра нафаси жараёнларини бузади. Фармакокинетикаси Офлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги деярли 100% га етади. Офлоксациннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 0,5-1 соатдан сўнг аниқланади. Ярим чикарилиш даври 5-7 соатни ташкил қилади. Препаратнинг тахминан 90% буйраклар оркали ўзгармаган холда чикарилади, юборилган миқдорининг тахминан 5% метаболизмга учрайди. Орнидазол организмнинг сафро, сўлак, плеврал, перитонеал ва орқа мия суюклиги (қон плазмасидаги концентрациясидан тахминан 43%), қин секрети, суяк тўқимаси, жигар, эритроцитлар каби кўпчилик тўқималари ва биологик суюкликларида таксимланади. Плазма оксиллари билан боғланиши 20% дан камроқни ташкил қилади. Орнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига чиқарилади. Организмда препаратнинг деярли 30-60% гидроксилизация, оксидланиш ва гликозилизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва антибактериал таъсирга эга. Орнидазол бир марта юборилганидан кейин асосан сийдик билан (60-80%), қисман – сафро билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида 5 сутка давомида чикарилади.
Қўлланилиши Препаратга сезгир қўзғатувчилар (микроорганизм ва содда ҳайвонлар) чакирган аралаш инфекцияларни даволашда: — сийдик-жинсий тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари; — пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чакирган жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар; - Haemophilus influenzae ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Pseudomonas, легионела, стафилококклар чақирган нафас йўлларининг ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмония); - қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт-чиқариш йўлларининг инфекциялари, шунингдек амебиаз амеб дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, сальмонеллёз, шигелез; - қулок, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида, агарда улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Pseudomonas) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса; - оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит, - тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; - суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; - иммунтанқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; - жаррохлик инфекцияларини, айникса гастроэнтерологияла, операциядан олдинги профилактика ёки операциядан кейинги даволаш; - гинекологик касалликларда қўлланади;
Қўллаш усули ва дозалари Препаратнинг дозаси инфекциянинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Катталар учун кунига 100 мл дан 400 мл гачани ташкил этади. Офлоксацинии 200 мл гача суткалик бир марталик доза сифатида буюриш мумкии (эрталаб қабул килишучун). Тавсия қилинган дозалари: Нафас йўлларининг, шунингдек томоқ, қулоқ ва бурун инфекцияларида суткада 200 мл (оғир ҳолларда суткада 300-400 мл гача) Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида-суткада200 мл Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларнда-суткада 200 мл Қорин бўшлигининг инфекцияларида-суткада 200 мл Бактернал энтеритда-суткада 200 мл Юкори сийдик чиқариш йўллари ва жинсий аъзоларнинг инфекцияларида суткада 200 мл Қуйи сийдик чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекцияларида-суткада 100 мл.
Ножўя таъсирлари Меъда-ичак тизими томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриш, кўнгил айниши, коринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳа йўқолиши, диарея, кусиш, Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриги, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракат координациясини бузилиши, вактинчалик хушдан кетиш, толиқиш, атаксия, тиришишлар, онгни чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари; Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонини камайиши кузатилади (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, пантопения); Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия, Бошқалар: қонда креатинин даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубин фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия; Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема; Бошқа ножўя таъсирлари: гипогликемик дори воситаларини кабул килаётган кандли диабети бўлган беморларда гипогликемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Препарат ва унинг компонентларига юкори сезувчанлик; тутканокда, анамнезида марказий нерв тизимини шикастланишида (хусусан, бош мия жароҳатидан, инсультдан ёки марказий нерв тизимидаги яллиғланиш жараёнларидан кейинги)қўллаш мумкии эмас. Препаратни болаларга, ўсмирларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки Бакидони бу гуруҳ беморларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўк.
Дориларнинг ўзаро таъсири Антацид ёки таркибида темир сакловчи воситалар билан бирга қабул килинганида, Бакидонинг самарадорлиги пасаяди, шунинг учун дори воситаси юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул килинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилинади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга қабул қилинганида, тиришишларнинг хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат чикарилишини тормозлаб, токсиклигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сакловчи эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд). Бакидо кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.
Махсус кўрсатмалар Бакидо билан даволаш вақтида фотосенсибилизация хавфининг мавжудлиги сабабли бевосита куёш нурларининг тушишидан, ультрабинафша нурлари билан нурланишдан (симоб-кварц лампалари, солярий) сакланиш керак. Бакидо амбулатор беморларда пневмонияни даволашда қўлланувчи биринчи катор дори воситаси ҳисобланмайди (пневмониянинг қўзғатувчиси кўпинча -пневмококк). Ножўя таъсирлари, айниқса нерв тизими томонидан, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим. Бакидо билан даволашда диареянинг кучайиши сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланишига шубҳа бўлса, Бакидо қабул қилинишини тезда тўхтатиш ва шошилинч антибактериал даволаниш буюриш керак (ичга - ванкомицин ёки метронидазол). Ичак перистальтикасини камайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Буйраклар фаолиятини бузилиши ёки жигарнинг огир шикастлари (цирроз) бўлган беморларда препаратнинг ўртача суткалик дозасини (200 мл) оширмаслик керак. Бакидони узок муддат қабул қилганда иккиламчи инфекцияни ривожланиш хавфи мавжуд (препаратга резистент микроорганизмларни ўсиши сабабли). Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекциянинг ривожланиш хавфи туғилса, мувофиқ чоралар кўрилиши лозим. Препарат алкоголь билан номутаносиб! Ҳамиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни хомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига мъсири Препаратнинг баъзи ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйкучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитиш қобилиятини бузилиши, харакатлар координациясини бузилиши) психомотор реакциялар тезлигини секинлаштириши ва автотранспорт воситаларини бошкариш ёки хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин.
Дозани ошириб юборклиши Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш, шиллиқ қаватларнинг эрозияси. Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.
Чикарилиш шакли 100 мл дан зичлиги паст бўлган ПЭ полимер флаконларда. 1 флакон картон қутига тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга жойлаштирилган.
Саклаш шароити Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юкори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили “FUTURE-WORLD GROUP” Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чиланзор тумани, Санъат кўчаси, 13А. Тел.:+99891 134 94 14 E-mail: info.fwg@yandex.com