АСТАКОФ

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

АСТАКОФ


Препаратнинг савдо номи: Астакоф
Таъсир этувчи модда (ХПН): -
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Хар бир 5 мл қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Қизил мия илдизи экстракти (Glycyrrhiza glabra)                                            140 мг
Доривор гулхайри (Althaea officinalis)                                                                 50 мг
Ўрмон Мальва мевалари экстракти (Malva sylvestris)                                     50 мг
Оносма шахзода бўтоқлари барглари экстракти (Onosma bracteatum)         50 мг
Хақиқий Зизифуса мевалари экстракти (Zizypus sativa)                                 30 мг
Доривор Имбирь илдизпояси экстракти (Zingiber officinale)                          70 мг
Узун қалампир мевалари экстракти (Piper longum)                                        70 мг
Қора қалампир мевалари экстракти (Piper nigrum)                                        70 мг
Тиноспора юрак барглари пойаси экстракти (Tinospora cordifolia)              150 мг
Томир Адхатода барглари экстракти (Adhatoda vasika)                                 300 мг
Корица Тамала барглари экстракти (Cinnamomum tamala)                           50 мг
Доривор Иссопа гуллари экстракти (Hyssopus officinalis)                               50 мг
Райхон барглари экстракти (Ocimum sanctum)                                               200 мг
Нордон Эмбелия мевалари экстракти (Emblia ribes)                                      45 мг
Ҳинд Паслена илдизи, мевалари экстракти (Solanum xanthocarpum)             150 мг
Ҳақиқий Кардамона уруғи экстракти (Elettaria cardemomum)                       2 мг
Узум мевалари экстракти (Vitis venifera)                                                          10 мг
Гуггул экстракти (смола) (Balsamodendron mukul)                                        10 мг
Қуруқ колосиист ялпиз экстракт-кристалллари (Mentha spicata)                  0,5 мг
Ёрдамчи моддалар
Натрий бензоати                                       18 мг
Натрий метилпарагидроксибензоат       12 мг
Натрия пропилпарагидроксибензоат      1 мг
Аммоний хлориди                                        3 мг
Лимон кислотаси                                        0,3%
«Асал» ароматизатори                            0,2 мг
Сорбитол                                                   100 мг
Қанд                                                            55,0 %
Тозаланган сув                                            5,00 мл гача е.м.
Таърифи: ўзига хос хидли жигарранг рангли сироп.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР амалиетида қўлланиладиган ўсимлик дори воситаси.
АТХ Коди: RO5CA10

Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат; бронхолитик, муколитик, балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси:
Халқаро конвенцияга мувофиқ (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан олинадиган препаратларда клиник тадқиқотлар ўтказишда фармакокинетик параметрларни алохида тадқиқотлари талаб қилинмайди.


Қўлланилиши
Қуруқ йўтал ёки қийинажраладиган балғамли йўтал билан, шунингдек спастик йўтал билан кузатиладиган: бронхит, кўк йўтал бошланғич босқичида, астма ва туберкулёзда йўтални енгиллашиши, трахеит, трахеобронхит, ЎРВК, грипп, фарингит, ларингит, трахеит, пневмония, сурункали нафас йўллари касалликлари (чекувчи бронхити лектор ларингити), нафас йўллари яллиғланиш касалликлари мажмуавий симптоматик даволаш таркибида.

Қўллаш усули ва дозалари
Чақалоқларга: 5-10 томчидан кунига 3-4 марта, 1 чой қошиқ сув билан афзалроқ.
Болаларга: 1 ёшдан 3 ёшгача – (2,5 мл) дан – кунига 3 марта;
Болаларга: 3 дан 12 ёшгача - 1/2 - 1 чой қошиқдан (2,5 -5 мл) кунига 3 марта;
Болаларга: 12 ёшдан - 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига 2 - 3 марта;
Катталарга: 1 - 2 чой қошиқдан (5,0 - 10,0 мл) кунига 2 - 3 марта.
Қўллашнинг давомийлиги
Даволаш курси – 2 – 3 хафта. Касаллик симптомлари йўқолгандан кейин даволашни яна 2-3 кун ўтказиш керак. Шифокор тавсияси бўйича қайта даволаш курсларини давомийлигини ошириш ва ўтказиш мумкин.

Ножўя таъсирлар
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Суюлтирилган балғамни кўчишини бузилиши мумкинлиги билан боғлиқ йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: ҳомиладорлик ва лактация давридаги хавфсизлиги
Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг аҳамияти
Препарат транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл дан бураладиган имоя қалпоқчаси билан  флаконларда.
1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон коробкада.

Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.


Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи
Harasha Pharma Pvt. Ltd.,
Пийау Манихари, Нерела роад, Кундли тумани Сонапет (Хариана), Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклиф) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
"Astanova Healthcare" МЧЖ
Тошкент ш., Яккасарой тум., Яккасарой кўч., 5-уй.
Тел.: (+998) 71 253 22 37, (+998) 71 253 22 57. Сот.: (+998) 97 265 55 71.
Made on
Tilda