ФЕМКАЛП

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ФЕМКАЛП


Препаратнинг савдо номи: Фемкалп
Таъсир этувчи модда (ХПН): -
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Хар бир 5 мл қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Ҳинд саракаси қобиқ экстракти (Saraca asoca)                                    300 мг
Поясимон Симплокос қобиқ экстракти (Symplocos racamosa)            250 мг
Серкилтик зирк пояси экстракти (Berberis aristata)                            200 мг
Думалоқ сить илдизи экстракти (Cyperus rotundus)                             100 мг
Ҳинд мангоси (Mangifera indica)                                                              100 мг
Малабарск бомбакси илдизи экстракти (Bombax malabarica)             50 мг
Зирали Кмин уруғи экстракти (Cuminum cyminum)                              100 мг
Ербағирлаган темиртикан мевалари экстракти (Tribulus terristris)  100 мг
Ҳинд крижовниги мевалари экстракти (Emblica officinalis)                100 мг
Юракбаргли сида ўсимлиги экстракти (Sida cordifolia)                       150 мг
Кабул терминалияси мевалари экстракти (Terminalia chebula)         50 мг
Вудфордия бутаси гуллари экстракти (Woodfordia fruticosa)             100 мг
Паслен ўсимлиги экстракти (Solanum surattense)                                 150 мг
Юлдузчали нимфея гуллари экстракти (Nymphaea stellata)                 50 мг
Чўткасимон спаржа илдизи экстракти (Asparagus racemosus)          100 мг
Юракбаргли рубия илдизи экстракти (Rubia cordifolia)                       100 мг
Ёрдамчи моддалар:
Натрий бензоати                                       30 мг
Натрий метилпарагидроксибензоат       20 мг
Натрия пропилпарагидроксибензоат      10 мг
Қанд                                                            2,5 мг
Тозаланган сув                                            5,00 мл гача е.м.
Таърифи: жигарранг рангли ўзига хос хидли сироп.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекология амалиетида қўлланиладиган ўсимлик дори воситаси.
АТХ код: G02CX04

Фармакологик хусусиятлари
Хинд Саракаси: вагинал ажралмаларни даволаш учун кенг қўлланилади. Оқ ёки оқишдан сарғиш ранггача бўлган қиндан ёки цервикал каналдан ажралмаларни хинд Сараки ёрдамида даволаш мумкин. Аёллар сийдик йўллари учун бу аъло даражали восита, сийдик йўлларини тонуслайди, шу тарзда кўпчилик касалликлардан уларни химоя қилади. Шунингдек мунтазам бўлмаган ҳайз кўриш циклида сийдик йўллари чидамли инфекцияларини даволашда самарали. Ўсимлик бачадонга мустахкамловчи таъсир кўрсатади. Гонореяни самарали даволаш учун тез-тез қўлланилади. Шунингдек бачадонни турли касалликларини ва туғруқдан кейинги асоратларни даволаш учун қўлланилади. Ахлатда қон пайдо бўлганда, диспепсияда, ички геморройда, ачишиш хисси, синиш ва яраларда, ўсмаларда, чаён чаққнда, сийдик тошларида, сифилисда ва цервикал адентитда қўлланилади.  
Чўткали симплокос: юмшаб қолган ва қоновчи милкларни мустахкамлаш учун пўстлоқ ва ёғоч қисми хулланган холда каби қўлланади.
Серкилтик зирк: оғриқларда фойдали.
Плёнкасимон тошма: тери касалликларида самарали восита. Умумий мустахкамловчи таъсир кўрсатади ва нерв тизимини мустахкамлайди. Бу яллиғланишга қарши восита. Овқат хазм бўлишини яхшилайди. Инфекциялар билан курашади, бачадон қисқарувчанлигида ёрдам беради.
Мангони етилган меваси: мустахкамловчи ва оғиз бўшлиғида хушбўй хид келишини таъминлайди. Шарбат бу тикловчи тоник, қуёш нурларидан сақланиш учун қўлланилади. Ўсимликнинг турли қисмлари тишларни парваришлаш, антисептик, буриштирувчи, терлатувчи, меъда учун, антигельминт, тонусловчи, сурги, сийдик хайдовчи, шунингдек диареяни, дизентерияни ва оғриқни даволаш учун восита каби қўлланилади.
Малабарс бомбакси: клиник тадқиқотларда ҳайз кўриш цикли бузилган ёш аёл пациентларда Salmalia malabarica билан даволаш яхши самара кўрсатганлиги аниқланган.
Хайх кўриш циклини нормаллашиши ва қонни меъёридан кўп йўқотилишини тўхтатиш гемоглобин даражасини ошишига олиб келган. Шунингдек анемияга ижобий самара кузатилган, пациентнинг холати яхшиланган.
Кминли зира: зира уруғлари аёллар репродуктив тизимига бачадон яллиғланишини кучсизлантириш йўли билан таъсир қилади.  
Ербағирлаган темиртикан: Мева турли мақсадларда қўлланади, сурги каби, иштахани оширувчи, буруштирувчи, яллиғланишга қарши, меъдага таъсир қилувчи, тоусловчи, сийдик хайдовчи, сут хайдовчи, афродизиак каби ва модда алмашинувини оширувчи ва хайз кўришни стимуляция қилувчи таъсир кўрсатади. Сийдик хайдовчи каби сийдик тош касаллигини, гепатит, ревматизм, тери касалликлари, псориаз, мохов ва қичимада қўлланилади. Уруғи буриштирувчи ва сийдик хайдовчи хусусиятларга эга ва аёлларга репродуктив функциясини кучайтирувчи таъсир кўрсатади.
Юракбаргли сида: табиати бўйича бу ўсимлик афродизиак, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва тонусловчи хусусиятга эга. Тана вазнини камайтириш учун қўлланилади. Қон босимини пасайтиради ва юрак ритмини бузилишида ёрдам беради.
Иситмада, тиришишларда, офтальмияда, ревматизм, оғриқ, гонореяда, санчиқли оғриқларда, нерв тизими ишини бузилишлари ва умумий холсизликда фойдали.
Илдизининг шарбати яраларни битиб кетиши учун қўлланилади. Ўсимлик шарбати сперматореяда ва сексуал кучни ошириш учун қўлланилади.
Ҳинд крижовниги: қизил қон таначаларини оширади ва юрак учун тонусловчи восита қонда қанд даражасини бошқаради, МИЙ ишини бузилишида, сийишдаги оғриқларда, ичдан қон кетишларда ёрдам беради.
Кабул терминалияси: мева иштахани ошириш, буруштирувчи, ел хайдовчи, сурги, тонусловчи, оғриқ қолдирувчи, астмага қарши, дизентерияга қарши восита, шунингдек замбуруғларга қрши, иситма туширувчи, юрак учун тоник бўлиб қўлланилади. Интеллектуал қобилиятни мустахкамлайди, қонни бойитади деб хисобланади. Бронхитларда, куйишларда, коньюнктивитда, дизурияда, яллиғланишда, оғриқларда, қизамиқ, эндометрит, рак, спленомегалия ва яраларда ёрдам беради.
Вудфордия бутаси: лейкорея ва менорагияда самарали. Сиртга, йирингли яраларни кукун билан ёпилади ва жарохатларни очилишини камайтиради ва битишини тезлаштиради. Лосьон шакли хам шу мақсадда қўлланади.
Юлдузчали нимфея: буриштирувчи, қон томирларни қисқаришини, қон ивишини чақиради, *гепатопротектор хисобланади.
Чўткасимон спаржа: аёлларни бепуштлигини ва жинсий аъзоларини муаммоларини даволаш учун қўлланилади. Шунингдек лактогенезни ошириш учун қўлланилади.  
Юракбаргли рубия: Аюрведда қонни яхши тозаловчи восита сифатида қўлланилади. Қонни токсинлардан тозалаб, томирлар обструкциясини йўқотиб тозалайди. Модда алмашинувини оширади, ўсмаларга қарши, буриштирувчи, сийдик хайдовчи, қон тўхтатувчи, тошларни майдаловчи таъсирга эга, хайз кўришни бошқаради, самарали иммун бошқарувчи хисобланади.  

Қўлланилиши
Иккиламчи аменореяда, дисменореяда, меноррагияда, специфик ва туғруқдан кейинги ажралмаларда, ановуляцияда, ҳайз кўришдаги спазмларда, климакс ва бел сохасидаги оғриқларда қўлланади.
Профилактикаси: сутни етарлича ажралмаслигида, МИЙ бузилишларида, геморройни қонашида ва бошқа туғруқдан кейинги муаммоларда қўлланилади. Хайз кўришдан олдин ва хайх кўргандан кейинги даврдаги холсизлик, қўзғалувчанлик.

Қўллаш усули ва дозалари
5 дан 10 мл гача кунига икки марта ёки шифокор тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар ва шунингдек препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг ингредиентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик.

Дориларининг ўзаро таъсири
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ. Ҳомиладорлик даврида хавфсиз. Транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ахамияти. Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб борилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли
Сироп ичга қабул қилиш учун 100 мл дан бураладиган химоя қопқоқчаси билан флаконларда.
1 флакон илова-варақаси билан ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.


Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи
Harasha Pharma Pvt. Ltd.,
Пийау Манихари, Нерела роад, Кундли тумани Сонапет (Хариана), Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклиф) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
"Astanova Healthcare" МЧЖ
Тошкент ш., Яккасарой тум., Яккасарой кўч., 5-уй.
Тел.: (+998) 71 253 22 37, (+998) 71 253 22 57. Сот.: (+998) 97 265 55 71.


Made on
Tilda