Фармакологик хусусиятлари Тирионекс аюрведик (ўсимлик) восита хисобланади, у хар қандай ёшда қалқонсимон без функциясини нормаллаштириш учун, бўқоқда қалқонсимон безни рағбатдантириб йод танқислиги симптомларидан устун бўлади, қалқонсимон без гормонлари секрециясини нормаллаштириш йўли билан шишини камайтиради. Канчнар экстрактлари аюрведда яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши воситалар каби бир неча асрлар давомида маълумдир. У тироксин ишлаб чиқарилишини мувозанатловчи таъсирига эга. Tribulus terrestris, Commiphora mukul, Curcuma zedoaria, Boerhavia diffusa экстрактлари бўқоқнинг йиғлоқилик, таъсирчанлик, ёмон кайфият, холсизлик каби симптомларини фақат қалқонсимон безга эмас ва организмнинг нерв тизимига хам таъсир қилиб бартараф қилади. Zingiber oPicinalis, Pipeг longum, Piper nigrum экстрактлари бу учта яллиғланишга қарши ва қалқонсимон безни рағбатлантирувчи фаол ўсимлик компонентларини организмда асосий модда алмашинувини тутиб туради. Asphaltum pnjabinum, Berberis aristata, Linum usitatissimum, Nordostachys jatamansi, Bacopa monnieri, Withania somnifera экстрактлари ва Тирионекс таркибига кирувчи бошқа ўсимликлар кўпчилик шифобахш хусусиятларга эга. Улар оғир металлар химёвий токсинлар ва организм радиацияси хелатори ва детоксификатори хисобланади, кучли антиоксиданти, шунингдек оғриқ қолдирувчи ва яраларни битказувчи хусусиятга ва шунинг учун яллиғланишда ва бўқоқ бузилишларидаги оғриқ билан боғлиқ холларда қўлланади. Бу ўсимликлар экстракти бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи хусусиятларга эга, бу уларни турли аювердик дори воситалари, шу жумладан тирионекс учун асосий ингредиент қилади. Тирионекс хавфсиз ёшартирувчи, адаптоген, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иммуномодулловчи хусусиятга эга, қалқонсимон безни даволайди, йод танқислигини енгади, организмда тироксин секрециясини нормаллашишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси: Халқаро конвенцияга мувофиқ (EMEAHMPWG11/99) келиб чиқиши ўсимликлардан бўлган препаратларда фармакокинетик параметрларни изоляция қилинган тадқиқотлари талаб қилинмайди. вв
Қўлланилиши Тироксин даражасини бузилиши билан кузатиладиган қалқонсимон без касаллиги гипо- ва гипертиреозда хам, бўқоқнинг барча кечиш вариантлари, метаболизмни бузилиши, мушакларни кучсизлиги, қалқонсимон безда операциядан кейинги холатда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари Тирионекс ичга 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан олдин 35-40 кун давомида қўлланади, сўнгра 15 кун танаффус ва уч марта қайтарилади.
Ножўя таъсирлари Препаратнинг ингредиентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар Махсус эхтиёткорликлар йўқ. Транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ахамияти. Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.