ХЕРБА-ФЛЮ

Herba Flyu препаратини қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Препаратнинг савдо номи: Herba Flyu
Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): ўсимликлар асосидаги препарат.
Дори шакли: гранулалар
Таркиб
Битта саше таркибида қуйидаги ўсимликлар экстрактлари сақлайди:


Наъматак мевалари

0,5 г

Ширинмия илдизлари

0,5 г

Сувқалампир барглари

0,2 г

Қора андиз илдизи ва илдизпоялари

0,15 г

Доривор валериана илдизи ва илдизпоялари

0,1 г

Доривор мойчечак гуллари

0,1 г

Доривор тирноқгул гуллари

0,1 г

Майда гулли тоғрайхон ўти

0,1 г

Аскорбин кислотаси

0,03 г

Ментола рацемик

0,005 г

Сахароза

6,0 г гача


Тавсифланиши
Препарат ширин таъмли ўзига хос ҳидли оч-қўнғирдан тўқ-қўнғиргача бўлган гранулалардан иборат.
Фармакотерапевтик гуруҳ
Шамоллашга қарши восита.
Фармакологик ҳусусиятлари
Herba Flyu препарати яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, ҳароратни тушириш хоссасига эга. Шамоллаш белгиларини йўқотишга ёрдам беради.
Қизилмия илдизи – таркибида глицирризин моддасини сақлаб, ўпка-бронхлар секретор фаоллигини кучайтиради. Илдиз таркибидаги флавоноидлар бронхлар силлиқ мушакларига спазмолитик таъсирга эга. Бронхит, трахеит, ўпка яллиғланиши, туберкулез, бронхиаль астма каби касалликларни даволашда самарали восита сифатида қўлланилади.
Наъматак мевалари – таркибида кўп миқдорда аскорбин кислотаси, B гуруҳ витаминлари, витамин E ва P, бетакаротин сақлайди. Организмнинг носпецифик чидамлилигини кучайтиради, тўқималар регенерациясини ва гормонлар синтезини кучайтиради, томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашинувида қатнашади, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Сувқалампир барглари – таркибидаги ментол, бета-пинен, лимонен, цинеол, ошловчи моддалар ва урсол кислотаси микробларга, замбуруғларга қарши таъсирини намоён қилади ва юқори нафас йўллари  ҳилпилловчи эпителийлар фаолиятини қайта тиклайди. Сувқалампир барглари кучсиз тинчлантирувчи, антиангиналь, карминатив, антигипоксик, холеретик, антисептик, оғриқ қолдирувчи ва қайт қилишга қарши таъсирларга эга.
Қора андиз илдизи ва илдизпоялари – таркибида инулин ва инуленин полисахаридлари, сапонинлар, органик кислоталар, камроқ алкалоид ва витамин Е сақлайди. Балғам кўчирувчи, антисептик, яллиғланишга қарши, сафро ҳайдовчи, пешоб ҳайдовчи, қон тўхтатувчи таъсирларга эга. Ревматизм ва радикулитдан ҳалос бўлишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.
Қора андиз таркибий қисмлари бронхлар секретор фаоллигини оширади.  Юқори нафас йўллари касалликларини даволашда қора андиз антибиотикларга нисбатан хавфсизроқ ва самаралироқ бўлиши мумкин.
Доривор валериана илдизи ва илдизпоялари - борнилизовалерианат, эркин валериана кислотаси, валепотриатлар, тритерпен гликозидлар, ошловчи моддалар, органик кислоталар сақлайди.
Валериана тушкунлик ҳолатлари, уйқусизлик, нервоз, безовталаниш ҳолатлари, мигренни даволашда самарали восита ҳисобланади.
Доривор мойчечак гуллари – эфир мойлари сақлаб улар микробларга қарши, спазмолитик ва қайта тикловчи ва тинчлантирувчи ҳоссаларига эга. Витаминлар, макро- ва микроэлементлар сақлайди, тер ҳайдовчи, иситма туширувчи, оғриқни енгиллаштирувчи, томоқ оғриғини камайтирувчи, балғам кўчишини осонлаштирувчи хосаларга эга.
Хамазулен тўқималар қайта тикланишини кучайтиради, яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсирга эга. Апигенин аллергияни, турли табиатга эга яллиғланишни, эркин радикалларни камайтириб, баъзи саратон ҳужайраларни кучсизлантиради.
Доривор тирноқгул гуллари - каротиноидлар, рубиксантин, ликопин, цитроксантин, виолоксантин, флавохром, флавоксантин ва бошқалар сақлайди.  
Антисептик, яллиғланишга қарши, яраларни тузатувчи, бактерицид (айниқса стафилококклар ва стрептококкларга қарши), оғриқ қолдирувчи, спазмолитик ва сафро ҳайдовчи хоссаларга эга. Тирноқгул препаратлари қайта тикланиш жараёнларини кучайтиради.
 Майда гулли тоғрайхон ўти – эфир мойлари, ошловчи моддалар ва флавоноидлар, ёғлар, аскорбин кислотаси, аччиқ моддалар, фитонцидлар сақлайди. Тимол маҳаллий яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсирларга эга.
Тоғрайхон бронхит ва ўпка туберкулёзи каби ўткир нафас йўллари касалликларида тер ҳайдовчи, балғам кўчирувчи ва йўтални тинчлантирувчи модда сифатида қўлланилади.  Препарат уйқу, асаб тизими бузилишларида тинчлантирувчи таъсирга эга. Бош оғриғи, ёмон кайфиятда, уйқусизлик, умумий ҳолсизликда, организм умумий тонусини кўтаришда ёрдам беради.
Ментол – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги совуқни сезувчи рецепторлари қитиқлайди ҳамда турли медиатор тизимлари модуляцияси ва оғриқни сезишда катта роль ўйновчи энкефалинлар, эндорфинлар, динорфинлар ва пептидов ҳосил бўлиши ва ажарлишини кучайтиради. Натижада юрак, бош мия, ўпкалар қон томирларининг рефлектор кенгайиши кузатилади.  Ментол нафас олиш марказини кучайтиради, қайт қилиш рефлексини сусайтиради, ошқозон-ичак ва пешоб ажратиш тизими силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, овқат ҳазм қилиш безлари ишини енгил кучайтиради.
Фармакокинетика
Препарат таркибидаги кимёвий моддалар ингичка ичакда сўрилиб, қон билан организмга тарқалади ва асосан буйраклар орқали ажралади.
Қўллаш учун кўрсатма
Препарат қуйидаги белгилар билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда қўлланилади:
- томоқ яллиғланиши ёки қичиши;
- бурун битиши;
- йўтал;
- шамоллаш;
- грипп.
Қўллаш усули ва дозалаш
Ичиш учун қўлланилади. Битта саше пакет бир стакан иссиқ сувда эритилади. Битта сашедан кунига 3-4 маҳал ичилади.
 12 ёшгача бўлган болалар: пакетнинг ярмини ½ стакан иссиқ сувда эритилади ва кунига 3-4 маҳал ичилади.
Филтрланмасин. Шакар ёки сут қўшилмасин.
Ножўя таъсирлари
Ҳозирги кунда ножўя таъсирлари қайд қилинмаган.
Қарши кўрсатмалар
Препарат таркибига кирувчи бирорта таркибий қисмга нисбатан юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўллаш
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизикли даврда фақат даволовчи шифокор тавсияси асосида қўллаш мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш лозим. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Бирламчи қадоқ: уч қаватли саше пакет.
Иккиламчи қадоқ: 5, 10 ёки 20 саше пакетдан картон қутичаларга қўллаш бўйича йўриқномаси билан жойланган.
Сақлаш шароитлари
Ёруғликдан ҳимояланган, қуруқ жойда +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Сақланиш муддати
2 йил.
Дорихонадан бериш
Шифокор рецептисиз берилади.
Ишлаб чиқарувчи
 “Farm-Sanoat” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик МФЙ, Йик ота МФЙ, Тараққиёт кўчаси 9 уй.
Made on
Tilda