Фармакологик хусусиятлари Ичак санчиқлари, сиалорея, диарея: Гиосцин бу асосий ташкил қилувчи ajawain, унинг самараси бу сиалореяда фойдали бўлган оғиз қуриши, томоқдаги қўзғалувчанликни чақирувчи томоқ инфекциясида солодкани антибактериал таъсири самарали. Оғиз бўшлиғидаги яраларнинг каузал микроорганизмини бартараф қилиши мумкин. Ajawain седатив хусусиятга эга, бу уйқусизликда фойдали. Солодка шунингдек тинчлантирувчи ва совитувчи таъсирга эга. Тиноспора бу микробларга қарши ва иситма туширувчи ўсимлик. Крижовник зарур аминокислоталар, витаминлар, хотирани мустахкамловчи ва овқат хазм бўлишини яхшиловчи элементлар сақлайди. Аминокислоталар организм учун қурувчи материал каби таъсир қилади, у нормал ўсишига ёрдам беради. Шундай қилиб турли фито компонентлар организмнинг турли сохаларида турлича таъсир кўрсатади. Юракбаргли тиноспора: иситма туширувчи, сийдик хайдовчи, яллиғланишга қарши, антитоксик таъсир кўрсатади. Қизил мия: совитувчи, оғриқ қолдирувчи, афродизиак, меъда касалликларида, бўғилишда ёрдам беради, сочларни ўсишини яхшилайди. Оддий циконий: ухлатувчи, жигар касалликларида ёрдам беради. Оддий бўймадарон: рағбатлантирувчи таъсирга эга, енгил ароматик восита. Каперси: спазмга қарши, оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи. Ғарбий кассия: респиратор касалликларда, қорин бўшлиғи бузилишларида, иситма туширувчи восита каби фойдали. Галльск тамариск: қонни тозалайди, спленомегалияда ва қорин бўшлиғи аъзолари ишини бузилишида қўлланилади. Узун қалампир: респиратор йўллари касалликларида самарали. Терминалия чебула: овқат хазм қилишни яхшилайди, кўришни яхшилайди, қорин бўшлиғи аъзолари ишини бузилишида қўлланилади. Ҳинд крижовники: соч тўкилиб кал бўлиб қолганда, овқат хазм бўлиш йўллари ишини бузилишида, тери касалликларида қўлланади. Кардамон: анорексияда қўлланилади. Диффуз бурхавия: мохов, йўтал, сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида иситма туширувчи восита каби қўлланилади. Филипин малотус: асосан антигельминт восита сифатида қўлланади. Думалоқ сить: сийишни нормаллаштиради, хаёт учун куч беради, тери касалликларида фойдали, хайз кўриш циклини бузилишларида қўлланилади. Қорағат эмбелияси: гельминтозда қўлланади. Терминалия арджуна: юрак касалликларида ва сурункали иситмада самарали. Кмин зираcи: қорин бўшлиғи аъзолари ишини бузилиши, исистма ва юрак касаллиги. Хушбўй айован: оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи, овқат хазм қилишни яхшиловчи ва иштахани оширувчи восита. Кориандр: оғриқсизлантирувчи, балғам кўчирувчи, овқат хазм қилишни яхшиловчи ва совитувчи восита. Ветиверия: совитувчи восита, тери касалликларида, иссиқлик тошмаси кабиларда самарали, қонга ижобий таъсир кўрсатади. Фармакодинамик хусусиятлари: ўт препаратлари асосан кўпкомпонентли ва концепцияга асосланган, бундай мажмуалар синергик терапевтик самарасини таъминлайди ва ножўя самараларни истисно қилади.
Қўлланилиши Бон-Апета сиропи бу болаларни тонусловчи сироп, овқат хазм қилишни яхшилайди, ичак санчиғи оғриқларини сусайтиради, диареяда самарали, ўсишига ёрдам беради.
Қўллаш усули ва дозалари 1 ойдан 1 ёшгача бўлган чақалоқлар: ½ ёки 1 чой қошиқ кунига икки марта. 1 ёшдан 5 ёшгача: 2 чой қошиқ кунига икки марта ёки шифокор тавсиясига мувофиқ.
Ножўя таъсирлари Препарат ингредиентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири Махсус эхтиёткорлик чоралари йўқ.
Махсус кўрсатмалар Алохида эхтиёткорлик чоралари йўқ. Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг аҳамияти Препарат транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Чиқарилиш шакли Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл дан бураладиган химоя қалпоқчаси билан флаконларда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон коробкада.
Сақлаш шароити 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.